АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси яқинидаги ҳудуд ракеталар нишонига айланди, деб хабар беради «Корреспондент».
Al Arabiya телеканалининг маълум қилишича, портлаш оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган. Ракета Бағдоднинг шарқий қисмидаги Ал-Гадир туманидан «яшил зона»га қарата учирилган.
Ироқ куч тузилмалари ҳукумат ҳудудини ёпиб қўйди. Полиция портлашга алоқадор шахсларни қидириш билан шуғулланмоқда.
Аввалроқ, АҚШ Давлат департаменти Ироқда энг юқори хавф даражасини эълон қилиб, америкаликларни ушбу мамлакатга сафарларини бекор қилишга чақирган эди.
Изоҳ (0)