Бразилиядаги барда юз берган отишма оқибатида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳодисада яна бир киши жабрланган.
Номаълум қуролли шахслар мамлакат шимолидаги Белем шаҳрида жойлашган барга қуролли ҳужум уюштирган. Полиция буни «ҳақиқий қирғин» сифатида изоҳлаган.
Бошқа тафсилотлар ҳозирча келтирилмаган.
Изоҳ (0)