Саудия Арабистони қироли Салмон ал-Сауд араб давлатлари етакчиларини фавқулодда мажлисга чақирди, деб хабар қилмоқда «РИА Новости».
«Икки муқаддас даргоҳ асровчиси (Саудия подшоҳининг расмий унвони) ўзининг Араб давлатлари Лигаси ҳамда Форс кўрфази ҳамкорлик Кенгашидаги ака-укаларини 30 июнь куни Маккада икки фавқулодда саммит ўтказиш учун таклиф қилди», — дейилган хабарда.
Ушбу чақириқ, авваламбор, Араб давлатлари Лигаси ва Форс кўрфази ҳамкорлик Кенгаши давлатлари раҳбарларига қаратилган, лекин айнан шу кунларда Маккада Ислом ҳамкорлиги Ташкилоти аъзолари учрашуви ҳам бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Саудия ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр айтишига кўра, Саудия Арабистони уруш бўлишини истамайди, лекин иккинчи томон урушни танласа, «бор куч ва ғайрати билан жавоб беради».
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Форс кўрфазида номаълум шахслар томонидан Саудия Арабистонига тегишли бўлган танкерлар ва нефть қувурларига қарши ҳужум уюштирилган эди. АҚШ махсус хизматлари хабарига кўра, ушбу ҳужумлар Теҳронга хайрихоҳ бўлган кучлар томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)