Шиаларнинг «Ансор Аллоҳ» гуруҳи Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларидаги 300 та стратегик объектга ҳужум қилишни режалаштирган. Бу ҳақда хусийларнинг SABA агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Агентликнинг Яман мудофаа вазирлигидаги манбасига кўра, Саудия Арабистонидаги нефть қувурига ҳужум 300 та мўлжалдан иборат рўйхатдаги биринчиси бўлган.
«Яна 299 та мўлжал қолмоқда. Улар орасида БАА ва Саудия Арабистонидаги ҳарбий ва стратегик объектлар бор», — дейилади агентлик хабарида.
Изоҳ (0)