«Бетис» Испания чемпионатининг 38-турида «Сантьяго Бернабеу»да «Реал Мадрид»ни мағлуб этди (2:0).
Шундай қилиб Кике Сетиэн қўл остидаги жамоа жорий мавсум Ла Лигада сафарда кечган баҳсларда «Реал» (2:0) ҳамда «Барселона»ни (4:3) мағлубиятга учратди.
Ла Лигаънинг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилишича, мутахассис 16 йил ичида мазкур натижани қайд этган биринчи мураббий бўлди.
Сўнгги бор 2002/03 йилги мавсумда «Малёрка» жамоаси Грегорио Мансано қўл остида худди шундай натижага эришганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)