Франция профессионал футболчилар уюшмаси (UNFP) талқинига кўра, ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Лига 1’нинг энг яхши ўйинчиси дея эътироф этилди. Бу ҳақда сайтнинг расмий сайтида хабар берилди.
Бундан ташқари 20 ёшли француз мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб ҳам топилди. У 28 та учрашувда 32 та гол уриб, 11 та голли узатмани амалга оширди.
Қуйида 2018/19 йилги мавсум учун бошқа совринлар келтирилган:
Энг яхши мураббий: Кристоф Галте («Лилль»)
Энг яхши дарвозабон: Майк Менян («Лилль»)
Энг чиройли гол муаллифи: Лоик Реми («Лилль»)
Тугалланаётган мавсумнинг рамзий терма жамоаси: Майк Менян («Лилль»), Кенни Лала («Страсбург»), Маркиниос, Тиаго Силва (иккаласи ҳам —ПСЖ), Ферлан Менди («Лион»), Марко Верратти (ПСЖ), Танги Ндомбеле («Лион»), Анҳел Ди Мария, Килиан Мбаппе, Неймар (ҳаммаси — ПСЖ), Николя Пепе («Лилль»).
Энг яхши ҳакам: Клеман Тюрпен
Бошқа чемпионатда тўп сураётган энг яхши франциялик футболчи: Карим Бензема («Реал»)
Фахрий мукофот: Дидье Дрогба
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)