Кинематография соҳасига қўшган улкан ҳиссаси учун афсонавий француз актёри Ален Делон фахрий «Олтин палма новдаси» билан тақдирланди, деб хабар беради «РИА Новости».
Тантанали тақдирлаш маросими 19 май куни бўлиб ўтди, шундан сўнг Фестивальлар саройида Делон ижросидаги «Мсе Кляйн» (1976 йил) драмаси намойиш этилди.
Актёр аввалроқ берган интервьюсида ушбу мукофотни қабул қилишга ўйланаётганини, бироқ якунда уни олиб, шу кунга қадар бирга ишлаган режиссёрларига ҳурмат бажо келтиришга қарор қилганини билдирганди.
Франциялик театр ва кино актёри, режиссёр ва сценарист Ален Делон «Рокко ва унинг ака-укалари» (1960), «Ёрқин қуёш узра» (1960), «Самурай» (1967), «Шаҳардаги икки киши» (1973) каби фильмлар орқали бутун дунёга танилган. Ален Делон «Бизнинг тарих» фильми учун «Сезар» ҳамда халқаро Берлин кинофестивали фахрий мукофотларини қўлга киритган.
Изоҳ (0)