Лондонда Royal Festival Hall биносида BAFTA ТV Awards 2019 мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Мукофот Американинг Emmy мукофотининг британча муқобили ҳисобланиб, Британия кино ва телевизион санъат академияси томонидан телевидение соҳасидаги ютуқлар учун берилади.
Бу йил «Евани ўлдириб» телевизион шоуси энг яхши драматик сериал деб топилди. Яна иккита асосий — энг яхши актёр ва энг яхши актриса йўналишида Бенедикт Камбербэтч («Патрик Мелроуз») ва Жоди Комер («Евани ўлдириб») ғолиб бўлди.
BAFTA совриндорларининг тўлиқ рўйхати эса қуйидагича:
- Энг яхши драматик сериал — «Евани ўлдириб»
- Энг яхши эркак роли — Бенедикт Камбербэтч, «Патрик Мелроуз»
- Энг яхши аёл роли — Жоди Комер, «Евани ўлдириб»
- Энг яхши иккинчи даражали актёр — Бен Уишоу, «Ўта инглизча можаро»
- Энг яхши иккинчи даражали актриса — Фиона Шоу, «Евани ўлдириб»
- Энг яхши мини-сериал — «Патрик Мелроуз»
- Энг яхши «совунли опера» ва давомли драма — «Ист-Энд аҳолиси»
- Энг яхши халқаро сериал — «Меросхўрлар»
- Must-See номинацияси — «Тансоқчи».
Изоҳ (0)