19 май, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 9-тури доирасида 3 та ўйин бўлиб ўтади.
Наманганнинг «Навбаҳор» клуби ўз майдонида Бекободнинг «Металлург» жамоасини қабул қилади. Учрашув соат 17:30 да бошланади. Эслатиб ўтамиз, Наманган клуби аввалги турда «Пахтакор» билан дуранг ўйнаган бўлса (2:2), «Металлург» ҳам «Локомотив» билан очко бўлишиб олганди (0:0).
Миржалол Қосимов қўл остидаги Олмалиқнинг ОКМК клуби Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасига қарши майдонга тушади. Беллашув соат 17:45 да старт олади. Таъкидлаш жоиз, олмалиқликлар 8-турда «Динамо»га имкониятни бой бериб қўйганди (0:1). Жиззах клуби эса «Андижон»ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Куннинг сўнгги ўйинида«Бухоро» клуби Самарқанднинг «Динамо» жамоаси билан баҳс бойлайди. Тўқнашувга 20:00 да старт берилади. Маълумот учун, «Бухоро» 6 очко тўплаган ҳолда 13-ўринда бормоқда. 7-поғонани банд қилиб турган «Динамо» ҳисобида эса 12 очко мавжуд.
Суперлига
9-тур баҳслари
19 май, якшанба
«Навбаҳор»—«Металлург» 17:30
ОКМК—«Сўғдиёна» 17:45
«Бухоро»—«Динамо» 20:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)