«Реал» ярим ҳимоячиси Иско ёзги трансферлар вақтида «Ювентус» аъзосига айланиши мумкин, деб ёзмоқда Don Balon.
Мадридликлар 80 миллион евро таклиф қилинса, савдо қилишга тайёрлиги маълум қилинди. Турин клуби эса футболчи учун 60 миллион евродан ортиқ тўлашни хоҳламаяпти.
Исконинг ўзи ҳам «Реал»ни тарк этишга чоғланган. Зинедин Зидан ҳам унинг кетишига тўсқинлик қилмоқчи эмас. «Қаймоқранглилар» президенти Флорентино Перес катта трансферларга қўл уриши мумкинлиги боисдан Искони тезроқ сотиб юбориши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, Криштиану Роналду «Ювентус»дан айнан Искони сотиб олишни сўраган. Португалияликнинг фикрига кўра, Турин клуби ярим ҳимоясида Миралем Пьяничдан бошқа юқори савияли футболчи йўқ. Шунинг учун Роналду яна Иско билан бир жамоада тўп суришни хоҳлаётганини маълум қилган.
Жорий мавсум Иско «Реал» сафида 36 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Унинг Мадрид клуби билан шартномаси 2022 йил ёзида якунига етади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)