«Ўзгидромет» 19—22 май кунлари кутиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19 майда 15–20°, 20–21 майда 17–22°, 22 майда 13–18°, кундузи 19–20 майда 30–35°, 21–22 майда 25–30° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19 майда 15–20°, 20–22 майда 17–22°, кундузи 19 майда 28–33°, 20 майда 30–35°, 21 майда 32–37°, 22 майда 28–33° бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 19 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 20–22 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 19 майда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 19 майда кечаси 13–18°, кундузи 25–30°; 20–21 майда кечаси 13–18°, кундузи 30–35°; 22 майда кечаси 15–20°, кундузи 27–32° бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 19 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 20–22 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 19 майда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19 майда 15–20°, 20–22 майда 17–22°; кундузи 19 майда 27–32°, кундузи 20–21 майда 32–37°, 22 майда 30–35° бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 19 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 20–22 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 19 майда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19–21 майда 13–18°; 22 майда 15–20°; кундузи 19 майда 25–30°, 20 ва 22 майда 27–32°, 21 майда 30–35° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, 19 ва 22 майда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 19 майда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши мумкин. 20–21 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 19 майда баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5–10° дан 10–15° гача, кундузи 15–20° дан 20–25° гача ўзгариб туради.
Изоҳ (0)