Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда заргарлик тармоғини жадаллик билан ривожлантиришга оид фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, шу йилнинг 1 июлидан бошлаб, жисмоний шахсларга қиймати 5 минг доллардан ортиқ бўлган тайёр заргарлик маҳсулотларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетишга рухсат берилади.
Тижорат банклари ва заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар «Навоий КМК» ва «Олмалиқ КМК»дан ўлчов пластиналари ҳамда 5 грамм ва ундан ортиқ гранула шаклидаги қимматбаҳо металларни (олтин ва кумуш) Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг эрталабки фиксингидан келиб чиққан ҳолда миллий ваютага сотиб олиш ва сотиб олинган қимматбаҳо металларни бошқа заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сотиш ҳуқуқига эга бўлади.
Қимматбаҳо металлар ҳамда маҳаллий заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотиш қўшимча қиймат солиғи ва аксиз солиғидан 2022 йил 1 июлга қадар озод этилади.
Фармон билан Ўзбекистонда 2019—2023 йилларда заргарлик тармоғини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури имзоланди.
Изоҳ (0)