АҚШ президенти Дональд Трамп 17 майдан Туркия билан имтиёзли савдо тартибини бекор қилади. Бу ҳақда Трампнинг конгрессга йўллаган билдириш хатида айтилган, деб хабар беради «Интерфакс».
«Мен Туркиянинг иқтисодий ривожланиши даражасига асосланиб, Туркия билан ривожланаётган-реципиент мақомини 17 майдан тугатиш кераклигига қарор қилдим», дейилган хабарда.
Трамп Туркия билан имтиёзли тартибни март ойида ягона тариф имтиёзлари тизимига (ГСП) асосланиб бекор қилмоқчилигини маълум қилган, бироқ айни вақтгача ушбу масала бўйича якуний қарор қабул қилинмаганди.
Ўшанда Трамп таъкидлаганидек, охирги 45 йил ичида Туркия ГСП бўйича имтиёзлар олган, унинг иқтисодиёти кучли даражада ўсган ва диверсификациялашган, аҳоли жон бошига даромад даражаси ошган, ночорлик даражаси пасайган.
Трампнинг ушбу қарори Туркия маҳсулотларининг АҚШга экспортига салбий таъсир қилиши мумкин.
Изоҳ (0)