АҚШ давлат котиби Майк Помпео Россия президенти Владимир Путин билан ўтказилган учрашувни муваффақиятли дея баҳолади. Бу ҳақда Fox News Радиўга берган интервьюсига асосланиб, «Корреспондент» хабар берди.
«Биз у ерга кун тартибидан ўрин олган асосли музокаралар учун бордик ва бу муваффақиятли ўтди», — дейди давлат котиби.
Унинг сўзларига кўра, Америка—Россия ҳамкорлиги икки мамлакат фуқаролари учун ҳам фойдали. Помпео ҳозирда Вашингтон ва Москва учта соҳада ўзларо алоқаларини ривожлантириши мумкинлигини маълум қилди.
Давлат котибининг қайд этишича, Москва ва Вашингтон манфаатлари терроризмга қарши курашиш, Афғонистон ва Шимолий Корея масаласида тўқнашади.
Изоҳ (0)