Бугун, 16 май куни алоқа соҳасида кўп йиллар самарали хизмат қилган меҳнат фахрийси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқачи Комилжон Раҳимов вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Telegram’даги каналида маълум қилинди.

Фото: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати

Комилжон Раҳимов 1985 — 1995 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазири лавозимида, 1995 —1998 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари сифатида меҳнат қилган.

Комилжон Раҳимовнинг хизматлари алоҳида эътироф этилиб, Ўзбекистоннинг юксак мукофотлари билан тақдирланган.

Марҳумнинг жаноза намози бугун соат 17:00 да Урганч шаҳридаги уйида бўлади.