Россиянинг Чита шаҳрида полиция терговчилари террорчилик содир этилиши ҳақида ёлғон хабар тарқатган троллейбус чиптачисига нисбатан очилган жиноий ишни судга оширди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Забмедиа»

Маълум бўлишича, 2018 йилнинг ноябрь ойида жамоат транспорти шоҳ бекатидаги троллейбус салонида эгасиз қути топилган. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот органлари уни текшириб, ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини аниқлаган.

«Дастлабки тергов давомида айбланувчи — троллейбус чиптачиси ўз иш кунини барбод қилиш мақсадида аввалдан портловчи қурилманинг сохта нусхасини ясаб, троллейбус салонида қолдиргани аниқланган», — дейилади хабарда.