Манхэттендаги Patsy’s пиццерияси официанти, 27 яшар талаба Армандо Маркай столни йиғиштираётганда тоза конвертга кўзи тушди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Конвертни очиб кўрган бўлажак шифокор унда 424 минг долларлик чекни топди. Топилма эгасини тополмагач, чекни пиццерия эгасига топширди. У эса нашр таҳририяти билан боғланиб, буни қолдирган кекса аёлни топишда ёрдам сўради.
Чек 79 ёшли собиқ ижтимоий таъминот ходими бўлган аёлга тегишли бўлиб чиқди. У ошхонага келиб, овқатланганидан сўнг чойчақа қолдирмаган официантдан кечирим сўради ва пул таклиф қилди. Бироқ талаба суюнчини олишдан воз кечди.
Изоҳ (0)