Россиянинг Чита шаҳрида полиция терговчилари террорчилик содир этилиши ҳақида ёлғон хабар тарқатган троллейбус чиптачисига нисбатан очилган жиноий ишни судга оширди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Маълум бўлишича, 2018 йилнинг ноябрь ойида жамоат транспорти шоҳ бекатидаги троллейбус салонида эгасиз қути топилган. Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот органлари уни текшириб, ҳеч қандай хавф туғдирмаслигини аниқлаган.
«Дастлабки тергов давомида айбланувчи — троллейбус чиптачиси ўз иш кунини барбод қилиш мақсадида аввалдан портловчи қурилманинг сохта нусхасини ясаб, троллейбус салонида қолдиргани аниқланган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)