Zarnews ифторлик пайти риоя қилиш лозим бўлган бешта тиббий тавсияни келтириб ўтди.
- Бир стакан сув ичиб, ифторлик овқатини емай, бир неча дақиқа кутиб туриш лозим.
- Асосий овқатни емасдан олдин салатлардан тановул қилиш зарур. Ўзингизни бироз тўйгандек ҳис қилсангиз, ўн дақиқа кутинг-да, сўнгра овқат ейишни давом эттиринг.
- Ифторлик таомини шошмасдан, оҳиста ейиш лозим. Шунда ҳазм жараёни мукаммал бўлиб, қорин шишишининг олди олинади.
- Ифторликни еб бўлган заҳоти ширинлик емаслик керак. Чунки бу ҳам ҳазмни қийинлаштиради. Ширинликни асосий таомдан бир неча соат кейин еган яхши.
- Ифторлик билан саҳарлик орасида 1,5 ёки 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Шунда танангиз кун давомида йўқотган суюқликнинг ўрнини тўлдириб олади.
Изоҳ (0)