Франция полицияси 11 тонна марихуанани мусодара қилди. Охирги бор бунчалик катта кўламдаги наркотиклар мамлакатда 2004 йили тўхтатиб қолинганди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Наркотиклар 10 май куни Франция шарқидаги Ду департаментидан ўтган автотрассада қўлга туширилди. Уларни ташиш учун бир неча автомобиль, жумладан, юк машинаси сафарбар этилган.
Операция муваффақиятли ўтишини таъминлаган текширув 2017 йилда бошланган ва Марокаш, Испания ҳамда Бельгия ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда олиб борилган.
Полициячилар 4 нафар гумонланувчи, жумладан, Италия фуқаросини қўлга олди.
Изоҳ (0)