АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер тос суягини синдириб олди ва жарроҳлик амалиётини бошдан кечирди. Бу ҳақда Картер Twitter’да ёзиб қолдирди, деб хабар берди «РБК».
94 ёшли Картер ёввойи курка овлашга кетаётган пайтда Жоржия штатида жойлашган уйида йиқилиб тушган. Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтган. Собиқ президентга унинг рафиқаси Розалин қарамоқда.
Картер ўрдак овлаш бўйича режасини бажара олмагани, курка овлаш мавсуми эса бу ҳафтада якунланишини афсус надомат билан ёзиб қолдирган.
У шунингдек, Жоржия штати маъмурияти фойдаланилмаган лимитдан кейинг йил фойдаланиш имконини беришига умид қилган.
Изоҳ (0)