12 май, якшанба куни футбол бўйича Премьер Лиганинг сўнгги турида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Кардифф»га ютқазиб қўйди (0:2).
Мазкур учрашувнинг 23 ва 54-дақиқаларида «манкунианлар» ўз дарвозасидан тўп олиб чиқди.
Шундай қилиб «Юнайтед» жорий мавсум «Олд Траффорд»да кечган Премьер лига доирасидаги 19 та ўйинда 18 та тўп ўтказиб юборди ва атиги 2 та қуруқ ўйин ўтказди.
Gracenote Live’нинг хабар беришича, бу жамоанинг 1962/63 йилги мавсумдан бери дастлабки энг ёмон натижаси ҳисобланади. Ўшанда «қизил иблислар» чемпионатда худди шунча қуруқ ўйин ўтказганди.
Маълумот учун, Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари жорий мавсумни 66 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 6-ўринда якунлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)