Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Лос-Анжелесда кинорежиссёр Жон Синглтон 52 ёшида вафот этди, деб хабар берди Meduza.

Фото: AP

Фото: AP

Жон Синглтон 17 апрель куни инсультни бошдан ўтказган ва зудлик билан Седарс-Синай касалхонасига етказилган. Режиссёрнинг қариндошлари уни 29 апрель куни ҳаётни сақлаб туриш қурилмасидан узишга розилик берган.

«Жон ўз оиласи ва қариндошлари даврасида вафот этди. Биз бундай оғир пайтда қўллаб-қувватлаб, далда бўлган Жоннинг барча мухлислари, дўстлари ва ҳамкасбларига яна бир бор миннатдорчилик билдирамиз», — дейилади Жоннинг оила аъзолари баёнотида.

Жон Синглтон 1991 йилда, Айс Кюб, кенжа Куба Гудинг ва Лоуренс Фишберн рол ўйнаган «Қўшни болалар» («Boyz N The Hood») фильми билан дебют қилган. Ўша вақтда 24 ёшда бўлган Синглтон ушбу фильм учун «Оскар» мукофотига номзод бўлган. Жон Синглтон, шунингдек, «Шафт» («Шафт»), «Болакай» («Baby Boy»), «Форсаж 2» («2 Fast 2 Furious») ва бошқа фильмлари билан машҳур.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Шоу-бизнес
“Хитойдан ўлигим қайтади деб қўрққанман”. Уч хил овозда гапира оладиган халқаро цирк устаси, вайнер Шерзод Мамадалиев билан суҳбат (видео)
Маҳаллий
Хоразмда 3-синф ўқувчиларига беҳаё хатти-ҳаракатлар қилган 61 ёшли ўқитувчи беш суткага қамалди