АҚШнинг жанубий ва марказий штатларида тўрт кун давом этган кучли ёғингарчиликлар катта сув тошқинларига сабаб бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилади.
Энг кўп талофат кўрган жанубий штатлар — Луизиана, Техас ва Арканзас бўлди. Миссисипи штатида эса фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Қайд этилишича, кучли ёмғир ёғиши 9 майда бошланган ва 13 майда тўхтаган. Баъзи йўллар дарёларга айланган.
Миссисипи дарёсидаги сув сатҳининг ҳаддан зиёд кўтарилиши сабабли, АҚШ армиясининг Муҳандислар корпуси Янги Орлеан яқинидаги дамбалар бузилмаслиги учун жума куни Боннет Карре тўғонини очишга мажбур бўлди.
https://youtu.be/ftwyrCTmy3M
https://youtu.be/mIvz9oxsGUI
Air boat out at Bonnet Carre during the second opening this year. pic.twitter.com/kkeQvcdESU
— Corps of Engineers New Orleans (@USACENOLA) May 10, 2019
Изоҳ (0)