Қозоғистонда Олмаота—Бишкек трассасида Lada ва Toyota Camry автомобиллари тўқнашуви оқибатида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Олмаота вилояти полиция департаменти матбуот хизмати маълум қилди.
«Йўл авариясида ҳалок бўлган 9 кишидан 3 нафари аёллар. Қурбонларнинг шахси аниқланди. Улар Олмаота, Чимкент шаҳарлари ва Туркистон ҳамда Олмаота вилоятларида яшаган», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Дастлабки тахминга кўра, Lada ҳайдовчиси бошқарувни уддалай олмай йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган ва Toyota билан юзма-юз тўқнашган. Ҳодиса юзасидан судга қадар текширув бошланиб, экспертиза тайинланди.
Изоҳ (0)