• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Аҳоли Қарши тумангаз филиалини аҳолига газ тарқатишда ғирромлик қилишда айбламоқда

    «Дарё»га Қарши туманининг «Хониён» маҳалласида яшовчи фуқаролардан мурожаат келиб тушди. Мурожаатчиларнинг маълум қилишича, туман аҳолисини табиий газ билан таъминлашда тумангаз ғирром йўлни танлаган. Ҳудуд ва манзил туман марказидан бир хил узоқликда жойлашган бўлса-да, аҳолини табиий газ билан таъминлашда «сиздан угина биздан бугина» деган ақидага амал қилишган.

    «Хониён» маҳалласига кириш жойи.

    «Хониён» маҳалласига кириш жойи.
    Фото: «Дарё»

    Аҳолининг тумангаз раҳбариятига қўяётган айблари қанчалик асосли эканлигини билиш ва муаммони жойида ўрганиш мақсадида «Дарё» мухбири Қарши туманининг Хониён маҳалласида бўлди.

    — 2016 йил 9 март куни маҳалламиз аҳолисини табиий газ билан таъминловчи газ тармоғидан узилдик, — дейди «Хониён» маҳалласида яшовчи аҳоли вакилларидан бири Адҳам Саидов. – Эртасига, яъни 10 март куни эса буни расмга олдим ва газ нима учун узилганлиги билан қизиқдим. Айтишларича, кун исиб кетгани боис узиб қўйишган бўлиб, қиш мавсуми келганда яна улашар экан. Кўнгил хотиржам бўлди. Аммо минг афсуски газ қайта уланмади. Яна сўраб борсак, «туман ҳокимининг 2016 йил 24 октябрь куни газ босими паст бўлган ҳудудларни табиий газдан узиш тўғрисидаги фармойиши қабул қилинган», дейишди. Айни кунга қадар мурожаат қилмаган ташкилотимиз қолмади. Қаерга борсак, бизга ўша фармойишни кўндаланг қилишади. Ҳолбуки, туман ҳокимининг фармойиши 2016 йил октябрь ойида чиққан, бизнинг маҳалламиз гази эса 2016 март ойида узилган-ку?

    Адҳам Саидов.

    Адҳам Саидов.
    Фото: «Дарё»

    2016 йилда газ узилгач, Адҳам Саидов томонидан олинган сурат.

    2016 йилда газ узилгач, Адҳам Саидов томонидан олинган сурат.
    Фото: «Дарё»

    Маълум бўлишича, 2015 йилдан эътиборан Қарши тумангаз филиали масъуллари туманнинг «Чўли ота» ҳудудидаги маҳаллаларни табиий газга эҳтиёж кам бўлган пайт — баҳор ва ёз ойларида газ тармоғидан узиб, қиш мавсуми олди улашга одатланган. Аммо 2016 март ойида узилган газ 2018 йил сентябрь ойида «Жумабозор»га қайтиб келса-да, «Хониёнга» келмаган. Бунинг сабаби билан қизиққан фуқароларга эса вилоят ҳокимлигидан бир хил жавоблар кела бошлаган.

    «Хониён» маҳалласини газ билан таъминловчи тармоқ.

    «Хониён» маҳалласини газ билан таъминловчи тармоқ.
    Фото: «Дарё»

    Жавоб хатларида мутасаддилар томонидан Қарши туман ҳокимининг 2016 йил 24 октябрдаги 115-Ф сонли фармойиши билан туманнинг бошқа ҳудудлари қатори «Хониён» МФЙдаги 173 та хонадон ҳам табиий газ босими паст бўлганлиги боис 2016 йилнинг ноябрь ойидан эътиборан табиий газдан узилганлиги, айни кунда суюлтирилган газ билан таъминланганлиги айтилади. Аммо ҳеч қайси ташкилот ёки мутасадди фармойишда кўрсатилган «Хониён»даги 173 та хонадондан ташқари («Хониён»да жами 840 та хонадон мавжуд) 667 та хонадон газ билан таъминланганми, нега улар ҳам газ тармоғидан узиб қўйилганлиги ҳақида лом-лим дейишмайди. Бунданам қизиғи туман ҳокими газ босими паст бўлган ҳудудлар газини узиш, узишдан аввал ҳам аҳолини бир ой олдин огоҳлантириш кераклигини айтиб, фармойиш беряпти. Шошқалоқ газчилар эса «Хониён»даги 173 та хонадон эмас, бутун хониёнликларни 2016 йил 9 март куниёқ газдан маҳрум қилишга улгуряпти.

    Қарши тумангаз филиали раҳбари Зафар Гуловдан бу ҳолатга изоҳ сўраганимизда, у ўша пайтда раҳбар бўлиб ишламаганлигини, бунинг сабабини билмаслигини баён қилди.

    Зафар Гулов.

    Зафар Гулов.
    Фото: «Дарё»

    — Нима учун аҳоли туман ҳокими фармойишидан олдин газ тармоғидан узиб қўйилган буни билмайман, — дейди Зафар Гулов. – Чунки ўша пайт тумангазда раҳбар бошқа киши бўлган.

    «Хониён» маҳалласидан исми очиқланишини истамаган суҳбатдошлардан бирининг «Дарё» мухбирига маълум қилишича, 2018 йил «Жумабозор» маҳалласига газни қайта улаш учун хонадонлардан 400 минг сўмдан 17 миллион сўм пул йиғилган.

    Газ узиб қўйилган жой.

    Газ узиб қўйилган жой.
    Фото: «Дарё»

    Хониёнлик суҳбатдошнинг бу фикрини «Жумабозор» маҳалласида яшовчи фуқаро ҳам (фуқаронинг исм-шарифи таҳририятга маълум, аммо ўзи истамагани учун очиқламадик) тасдиқлаб шундай деди: «Ҳақиқатдан ҳам газни қишлоқнинг бу бошидан тортиб келамиз дейишгани учун ҳар бир хонадон 400 минг сўмдан пул берганмиз, пулни кўчабоши Рўзимурод ака йиғиб олган».

    Ушбу маҳаллада яшовчи Зуҳра Ёрқулова хонадони газ тармоғидан узиб қўйилганлигини кўриб, боисини сўрадик.

    — Қўшниларимиз газ учун 400 минг сўмдан пул йиғиб юришган экан, — дейди Зуҳра Ёрқулова. – Аммо бизнинг шароитимиз бўлмагани учун пул беролмадик ва газ бизнинг хонадонга уланмади. Аммо қишда газсиз жуда қийналдик.

    Газ узилиб, ёпиб қўйилган жой.

    Газ узилиб, ёпиб қўйилган жой.
    Фото: «Дарё»

    Жумабозорлик яна бир суҳбатдош Муса Бозоров хонадони эса газ учун пул йиғилганлигини инкор этди.

    — Газ учун ҳеч қандай пул йиғилгани йўқ, — дейди Муса Бозоров. – Мана бизда газ борку, ҳеч кимга пул берганимиз йўқ.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган собиқ кўчабоши Рўзимурод Ўринбоев «Жумабозор» маҳалласига газ келтириш учун 43 та хонадондан 17 миллион сўм пул йиғилганини тасдиқлади. Ва пул йиғилганлиги тўғрисидаги рўйхатни ҳам тақдим этди.

    Пул йиғганлар рўйхати.

    Пул йиғганлар рўйхати.
    Фото: «Дарё»

    — 2016 йил март ойида узилган газимиз 2018 йил 15 сентябрда уланди, — дейди Рўзимурод Ўринбоев. — Маҳалладаги 2 та кўча менга қарарди. Шу 2 та кўчадаги 43 та хонадондан 400 минг сўмдан 17 миллион сўм пул йиғдим. Ва қишлоқнинг бу бошидан 400 метрдан ортиқ «труба» тортиб, газни қайта уладик. Қолаверса, йиғилган пул ҳисобидан ишчиларга овқат олиб берганман. Яна бошқа харажатлар ҳам айнан шу пулдан қилинган.

    Рўзимурод Ўринбоевга кўра, «Жумабозор»га келиб турган газ тармоғи узилиб, бошқа жойдан 400 метрдан ортиқ «труба» тортилиши «Хониён» маҳалласидагиларга газ бермаслик мақсадида қилинган. Собиқ кўчабоши Рўзимурод Ўринбоевнинг қўшимча қилишича, буни уларга тумангаз ходимлари Шуҳрат Санаев ва Хуршид Зиёдуллаевлар маслаҳат берган.

    Маълум бўлишича, 2018 йил сентябрь ойида «Жумабозор» маҳалласидаги хонадонларга газ берилган. МФЙ раисининг маълумот беришича, айни кунда МФЙдаги 520 та хонадон табиий газ билан таъминланган. Яна 185 та хонадон ҳам табиий газга уланиш ниятида. Тумангаз филиали раҳбари Зафар Гуловнинг ҳисоб-китобига кўра эса, айни кунда «Жумабозор»да 345 та хонадонда газ бор. Демакки, ушбу маҳалладаги 175 та хонадон табиий газдан фойдаланиб келаётганлигини ҳатто тумангаз раҳбари ҳам билмайди. Ажабо...

    Фото: «Дарё»

    Кўз ўнгида адолатсизликлар бўлаётганига чидай олмаган «Хониён» маҳалласидаги 4–5 та хонадон бошлиқлари ҳам газга уланиш учун югур-югурни бошлаб юборади. Ташкилот раҳбарларига мурожаат йўллайди. Айни воқеалар рўй бераётган пайтда тумангаз ходимлари Шуҳрат Санаев ва Хуршид Зиёдуллаевлар газ ўтказишда ташкилотчилик қилаётган кўчабоши Рўзимурод Ўринбоега маслаҳат беради.

    — Шуҳрат Санаев менга «Хониён»даги 4–5 та ёзув-чизув қилиб юрганларга ҳам газ беринг», деди, — дейди Рўзимурод Ўринбоев. — Мен Адҳамларга (Мурожаатчи Адҳам Саидов назарда тутилаяпти) харажатини тўланглар, деб айтдим. Йўқ дейишди. Кейин «райгаз»дагилар «Хониён»даги 5 та хонадон газ олмаган бўлса, трубани кесиб олинг, у ёққа газ бормасин», деди. Кейин мен кесиб олдим. Мана энди газ улатолмай югуриб юрибди.

    Журналистик суриштирувларимиз давомида Қарши туман ҳокимининг 2018 йил октябрь ойида тайёрланган, аммо имзоланмаган «Хониён» МФЙдаги 76 та, «Бодомзор» МФЙдаги 108 та ва «Қуйи Бешкент» МФЙдаги 32 та хонадонга табиий газ берилиши кераклиги ҳақидаги фармойиши нусхаси қўлимизга тушиб қолди.

    Imzoланмай қолган фармойиш нусхаси.

    Imzoланмай қолган фармойиш нусхаси.
    Фото: «Дарё»

    Суриштирсак, хониёнликларнинг дарду-ҳасратига ҳамма ҳам жим қарамаган. «Облгаз» ходимлари ушбу ҳудуд муаммосини ўрганиб чиқиб, аҳолига табиий газ бериш имконияти борлиги ҳақида далолатнома қилган. Ва туман ҳокимлигига агар фармойиш чиқариб беришса, ҳудуд аҳолисини табиий газ билан таъминлаш имконияти борлиги маълум қилинган хат берилган. Қарши тумангаз филиали раҳбари Зафар Гуловнинг гувоҳлик беришича, «Облгаз» ходимлари томонидан тузилган ушбу далолатнома ҳам, туман ҳокимлигига берилган хат ҳам ўринбосарнинг «ўйламай қилган иши» бўлиб чиққан. Алал оқибат яхши ниятда тайёрланган фармойиш ҳоким томонидан имзоланмай қолган. Оқибати эса ўзингизга маълум.

    Хониёнлик Ўғил Убайдуллаеванинг айтишича, аҳоли қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириш ҳолати 2018 йил декабрь ойида ҳам такрорланган.

    Ўғил Убайдуллаева.

    Ўғил Убайдуллаева.
    Фото: «Дарё»

    — Президентимизнинг вилоятимизга ташрифи кутилаётган пайт республикадан ишчи гуруҳ келди, — дейди Ўғил Убайдуллаева. – Ишчи гуруҳ вакилларига газ муаммосини айтдик. Ўрганишди. Кейин масъуллар «майли, газ трубаларини таъмирланг, газ берамиз» дейишди. Қишлоқдошлар газ «труба»ларни таъмирлаб чиқдик. Ҳамма хурсанд эди. Президентимиз қайтиб кетганларидан сўнг, яна «газ йўқ улаб беролмаймиз», дейишди. Кейин билсак, раҳбарлар бизни ҳеч қаерга мурожаат қилишмасин деб, вақтинча тинчлантириб туриш учун ваъда беришган экан.

    Зафар Гуловнинг маълумот беришича, 2014 йил туманда табиий газдан фойдаланувчилар сони 24 минг хонадонни ташкил қилган бўлса, айни кунда туманда 6 мингта хонадон табиий газ билан таъминланган. 6 мингта хонадоннинг 3100 таси 64 та кўп қаватли уйда истиқомат қилади.

    Фото: «Дарё»

    Хониёнликларнинг 2016 йил март ойида узилган гази ҳамон улаб берилмаганлиги, «Жумабозор» МФЙдаги 43 та хонадондан 17 миллион сўм пул йиғилиши ҳамда бу жараёнлар кетаётган пайтда воқеалар марказида тумангазнинг 2 нафар ходими кўриниш бергани ва энг ажабланарлиси «Жумабозор» МФЙдаги газ истеъмолчилари сони тумангаз раҳбарияти наздида 345 та-ю, амалда 520 та хонадон эканлиги ҳар қандай кишини таажжублантириши, шубҳалантириши тайин-ку. Хўш бу борада мутасаддилар, ушбу ишга масъул ҳуқуқ посбонлари қандай фикрда?

    «Дарё» таҳририяти масъуллардан жавоб кутиб қолади.

    13.05.2019, 19:15   Изоҳ (0)   19890
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаганлик учун жазо кучайтирилади

    13.05.2019, 18:44

    Давлат статистика қўмитаси ялпи ички маҳсулот кўрсаткичларидаги фарқларга изоҳ берди

    13.05.2019, 18:10

    Адлия вазирлиги абитуриентларни ОТМга қабулда қандай ўзгаришлар кутаётганини маълум қилди

    13.05.2019, 17:50

    Тошкентда автобус йўловчиси ойнани синдириб, автобусдан тушиб қочиб кетди

    13.05.2019, 17:47

    Ўзбекистонда магистратурага киришда айрим қоидалар бекор қилинди

    13.05.2019, 16:41

    Ўзбекистон 2020 йилда БАА билан ҳамкорликда ҳукумат самарадорлигини баҳолаш дастурини ишга туширмоқчи

    13.05.2019, 16:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Келаси ой учун 20 млн сўм бериб тур дейди”. Шерзод Кудбиев ўз ходимлари олдиндан солиқ ундираётганини қоралади

    Иқтисодиёт | 29 июн, 18:35

    Озарбайжонда Россиянинг барча маданий тадбирлари бекор қилинди

    Дунё | 29 июн, 18:10

    Эрон: Исроилнинг қамоқхонага ҳужумида 71 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 29 июн, 17:30

    Шавкат Мирзиёев туркман халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 29 июн, 17:00

    “Дипломга қизиқиш камайиши табиий ҳол” — Қўнғиротбой Шарипов абитуриентлар сони нега қисқараётгани ҳақида

    Ўзбекистон | 29 июн, 16:46

    Луис Энрике тарихдаги энг зўр футболчи номини айтди

    Спорт | 29 июн, 16:31

    Яҳудий давлати Ғазода 81 кишини ўлдирди

    Дунё | 29 июн, 16:30

    МАГАТЭ: Эрон бир неча ой ичида уранни бойитишни яна бошлаши мумкин

    Дунё | 29 июн, 16:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.