Жорий йил 13 май куни Тошкентда 4-автобус саройи тасарруфидаги 38-йўналишда қатновчи сарой рақами 37 бўлган Mercedes-Benz русумли автобусда йўловчи йигит ҳеч бир сабабсиз салон ичида тўсиқ мақсадида ўрнатилган ойнани синдириб, автобусдан тушиб қочиб кетган. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабарида айтилади.
Бошқа йўловчиларнинг гувоҳлик беришича, атрофдагиларга ҳеч қандай зарар етмаган. Аммо йигитнинг ўзи жароҳат олган.
Ушбу воқеа юзасидан ички ишлар органига хабар берилган.
Юз бераётган ана шундай ҳолатларни инобатга олиб, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раҳбарияти барча йўловчилар ва шаҳар меҳмонларидан жамоат транспортларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни, уни асраб-авайлаб, кўп йиллар соз ҳолда хизмат қилишига ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қолди.
Изоҳ (0)