Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг 2017 йил 26 июлдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор — Нарпай тиббиёт бирлашмасидан ундирувчи — Г.Ирисованинг фойдасига 45,05 миллион сўм ундириш белгиланган эди.
МИБ матбуот хизматидан «Дарё»га маълум қилишларича, шу асосда тиббиёт бирлашмасининг барча ҳисобрақамларига банд солинган.
«Ижро ҳаракатлари самарасида қарздор Нарпай тиббиёт бирлашмасидан 45 миллион 52 минг сўм тўлиқ ундирилган», — дейилади МИБ ахборотида.
Изоҳ (0)