Қўқон шаҳрида яшовчи, 8-синф ўқувчиси А.А. 10 май куни Тошҳовуз кўчасида Боғиатиргул кўчасида яшовчи, 8-синф ўқувчиси О.М. билан ўзаро жанжаллашган.
Оқибатда, ИИВ хабарига кўра, улар бир-бирларига пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказган. Ҳар икки ўқувчи ҳам касалхонага ётқизилган.
«Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)