Япониянинг Кюсю ороли жануби-шарқий қисмида 6,3 магнитудали зилзила рўй берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» маълум қилди.
Ерости силкиниши ўчоғи Миядзаки префектурасида, 20 километр чуқурликда бўлгани қайд этилган. Зилзиладан сўнг цунами хавфи эълон қилинди, бироқ кейинчалик бекор қилинди.
Вайронагарчиликлар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча хабар берилмади.
Оролда жойлашган атом электр станциялари зилзила оқибатида зарар кўрмагани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)