Шимолий Корея 9 май куни яна ракеталар учирди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг «Рёнхап» агентлиги Жанубий Корея қуролли кучлари штаблари бошлиқларининг бирлашган қўмитаси маълумотларига таяниб хабар берди, деб ёзади Meduza.
Ракеталар Сино-Ри туманидаги базадан учирилган, у ерда, таҳлилчилар маълумотларига кўра, КХДР стратегик ракета қўшинлари штаби жойлашган бўлиши мумкин.
Учирилган ракеталар тури ҳозирча маълум эмас. Улар қаерга бориб тушгани ҳам номаълум. Аммо тахминларга кўра, ракеталар бутун КХДР ҳудудидан учиб ўтиб, Шарқий денгизга қулаган.
Ушбу ракеталар парвози КХДР кичик масофали бир нечта ракеталарни учирганидан кейин 5 кун ўтиб амалга оширилди.
Изоҳ (0)