Москвада журналист Сергей Доренко мотоциклдан йиқилиб, ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Доренко шаҳар марказида мотоциклда кетаётганида юрагининг мазаси қочган ва йиқилиб тушган. Ўткинчилар тез ёрдам чақирган, бироқ шифокорлар уни қутқара олмади», — маълум қилди агентликнинг тиббий доиралардаги манбаси.
Доренко Биринчи канал ходими, «Эхо Москви» радиоси бошловчиси ва бошқа ОАВларда ишлаган. У охирги пайт «Говорит Москва» радиостанциясини бошқараётганди.
Изоҳ (0)