Татаристон пойтахти Қозон мэри Илсур Метшин пойтахт ижроия қўмитаси ходимлари ва шаҳар Думаси депутатларига ўқувчилар овқатланиши сифатини шахсан текшириш учун май ойи давомида мактаб ошхоналарида тушлик қилишни топширди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Улар кунига 69 рублга (1 доллар атрофида) овқатланиши керак.
«Барча 162 та мактабни ўртада бўлиб оламиз. Май ойи мобайнида душанбадан шанбагача мактаб ошхоналарида тушлик қиламиз. Ҳар бир киши ҳеч кимни огоҳлантирмай чўнтагида 69 рубль билан келади ва овқатланади», — дея таъкидлаган Метшин.
Изоҳ (0)