Чилонзор туманидаги Сўгалли ота зиёратгоҳи ёнида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қурилишини бошлатган масжид узоқ йиллар қаровсиз ҳолда қолиб кетганди.
Шавкат Мирзиёев ўтган йили февраль ойида бу ерга келиб, масжидни кенг ва кўркам қилиб қуриш бўйича топшириқлар берган эди.
Бугун 2 гектардан зиёд майдонда улкан мажмуа бунёд этилди. Аввалги лойиҳадаги айвон ўрни ҳам масжид биносига қўшилиб, янада кенгайтирилди.
Мажмуадан, шунингдек, конференс-зал, ўқув хоналари, таҳорат хона, музей ва бошқалар жой олган.
Йўл бўйидаги Сўгалли ота мақбараси таъмирланган. Бетон қолдиқлари чиқариб ташланиб, кўкаламзорлаштирилган.
Президент бу масжид шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номига муносиб бўлганини таъкидлади.
Шайх ҳазратларининг илмий меросини ўрганиш, маърифат ва одоб-ахлоқ мавзуларида кўпроқ китоблар чоп этиш, жамиятдаги маънавий муҳитни мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар берилди.
Изоҳ (0)