УЕФА ташкилоти мусобақа ярим финали жавоб учрашувларидан сўнг ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарларни эълон қилди.
Унга кўра 4 нафар футболчи ушбу соврин учун кураш олиб боради:
- Лукас Моура («Тоттенҳэм») — 3 та гол
- Мусса Сиссоко («Тоттенҳэм») — 84 % аниқ пас
- Жоржиньо Вейналдум («Ливерпуль») — 2 та гол
- Трент Александр-Арнольд («Ливерпуль») — голли узатма
«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум «Барселона» билан бўлиб ўтган баҳсда дублга эришди. Мерсисайдликлар ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд эса голли узатма беришга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)