2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йили деб эълон қилиниши муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамкорлигида «Қозоғистон таълим кунлари» деб номланган кўргазмалар ташкил этилади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
«Қозоғистон таълим кунлари» кўргазмалари шу йилнинг 10—21 май кунлари Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши ва Нукус шаҳарларида бўлиб ўтади:
- Тошкент шаҳрида 10—11 май кунлари Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси (Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 45-уй) да;
- Самарқанд шаҳрида 13—14 май кунлари Ёшлар марказида;
- Қарши шаҳрида 15—16 май кунлари Ёшлар марказида;
- Бухоро шаҳрида 16—17 май кунлари Ёшлар марказида;
- Нукус шаҳрида 20—21 май кунлари Ёшлар марказида.
Тадбирларда Қозоғистоннинг олий таълим бўйича имкониятлари намойиш этилиб, мамлакатнинг етакчи экспертлари томонидан тақдимотлар ўтказилади.
Кўргазмаларга кириш бепул, унда барча хоҳловчилар қатнашиши мумкин.
Изоҳ (0)