9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносаби билан Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон халқ артисти Ҳаким Зариповнинг яшаш жойига ташриф буюриб, унга уй калити ҳамда эсдалик совғасини топширди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.
Ҳаким Зарипов қарийб 80 йилдан бери цирк манежида от устида томоша кўрсатиб келади. Салкам бир аср яшаб қўйганига қарамай, ҳозирда ҳам «Ўзбек давлат цирки»да фаолият юритиб келмоқда.
«У узоқ йиллар ўз оиласи билан ётоқхонада яшаб келган. Бугун эса президентимиз томонидан Ватан равнақи йўлидаги хизматлари учун Ҳаким Зарипов муносиб тақдирланди ва янги хонадонга эга бўлди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)