7 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида КХДР термасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси Эктор Купер қўл остида 2018 йил октябрида КХДРни 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. Купернинг илк ғалабаси билан тугаган ўйинда Марат Бикмаев дублга эришганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионати саралаш баҳсларидаги иштирокини бошлайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)