6 май куни Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида қотиллик содир этилди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Ўша куни соат 21:40 ларда Хўжаобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.У таниши С.У билан нарда ўйини ўйнаётган эди. Шу пайт улар ўртасида ўзаро жанжал юзага келган. Сўнг С.Унинг бошқарувида бўлган автомашинага ўтиришиб, кўп масофа юрмасдан, автомашина ичида ўзаро жанжални давом эттириб, С.У автомашинани тўхтатганида, А.У автомашинадан тушиб С.Уни урган вақтида, у автомашинасидаги пичоқ билан А.Унинг чап кўкрак қисмига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан С.Уга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)