Самарқанднинг Спитамен шоҳкўчаси, Самарқанд давлат университетининг 1-ётоқхонаси олдидаги кўчада «зебра» чизиқлари бор. Аммо ушбу йўлдан ўтаётган ҳайдовчилар аксарият ҳолларда бу чизиққа ҳам, ўша ердан ўтаётган пиёдаларга ҳам эътибор қаратмайди.
Zarnews нашрининг қайд этишича, баъзида йўловчилар ўн дақиқалаб автомобиллар ўтишини кутиб туради. Ваҳоланки, йўлнинг айнан шу қисмига «зебра» чизиқлари бежизга чизилмаган, бу жой пиёдалар кўп ўтадиган ҳудуд.
Ҳайдовчилар йўл бермаганидан ташқари атайин қилаётгандай тезликни ҳам оширади. Яқинда бир машина шу туфайли йўл ўртасидаги бордюрга ҳам чиқиб кетди.
Ушбу жойга светофор ёки видеокамера кузатуви ўрнатиш таклиф қилинган.
Изоҳ (0)