Ҳиндистоннинг Одиша штати ва Бангладешнинг қатор ҳудудларига ёпирилган «Фани» циклони натижасида 2 миллиондан ортиқ киши хавфли зонадан эвакуация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси берган маълумотларга асосланиб, Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
«Икки мамлакатда ўнлаб кишилар табиий офат қурбони бўлди, минтақада давлат идоралари, аэропортлар ёпилди, поездлар ва бошқа транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилди», — дейилади хабарда.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистон ва Бангладешнинг юқорида кўрсатилган минтақаларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига «Фани» циклони таъсиридаги ҳудудларига боришни вақтинчалик тўхтатишларини тавсия қилади ва Нью-Деҳли шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасининг телефон рақамларини эслатади: (9111) 24670774, 24670775, 24105640.
Изоҳ (0)