Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентдаги «Humo Arena» муз саройи олдида ҳарбий техникалар намойиши ва байрам сайли бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этилган тадбирда аскар ва сержантлар ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар, ҳимоя воситалари, қидирув-қутқарув анжомлари хусусида маълумот бермоқда.
Байрам сайлида Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда ҳарбий оркестр томонидан Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ва замонавий қўшиқлардан иборат концерт ҳам намойиш этилмоқда.
Изоҳ (0)