Навоий вилоятининг Кармана тумани ҳокими Фахриддин Умаров «Талқоқ» МФЙнинг амалдаги раиси номзодини маҳалла раислари сайловига қўймади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Бундан норози бўлганлар вилоят халқ қабулхонасига борди.
Олдинига туман ҳокими уларни қабул қилмади. Сўнг келиб, халқ талаб қилган Саид Шарипов номзодини қўймаслигини айтди.
Бунга сабаб унинг олий маълумотли эмаслиги экан. Бироқ йигирмага яқин ёши улуғ кекса «Саиднинг тажрибаси бор!»деган фикрни олға суриб, ҳоким айтган икки номзодга қарши чиқмоқда.
Изоҳ (0)