3 май куни Истиқлол ва Зарафшон кўчалари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасининг орқа томонида бошланган биринчи Тошкент халқаро ландшафт санъати — LANDSHAFT OPEN.UZ фестивали бугун якунланади.
3 кунлик фестиваль доирасида ландшафт кўргазмаси, 2 000 000 дан ортиқ гуллардан ҳосил қилинган композициялар, 100 дан ортиқ иштирокчилардан ташкил топган келинлар сайли, оилавий ўйин ва машғулотлардан таркиб топган оила байрами, гулдаста ҳамда клумбаларни яратиш бўйича маҳорат дарслари, шоу-дастурларни ўз ичига қамраб олди.
«Дарё мухбири» фестивалнинг сўнгги кунида давом этаётган сайлда бўлиб, фотожамланма тайёрлади.
Эслатиб ўтамиз, фестивалда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун Зарафшон ва Истиқлол кўчаларида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланган.
Изоҳ (0)