Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 2019 йил 4 май куни тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил май ойида Шайхонтоҳур туманида яшовчи М.Ғ. Учтепа туманида яшовчи М.Т.ни Бош Прокуратурада ишловчи танишлари орқали Тошкент Давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйишини айтиб, М.Т.нинг ишончига кириб, ундан 11 000 АҚШ долларини олган ва берган ваъдасини бажармай, шу кунга қадар пулларни қайтариб бермаганлиги кўрсатилган. М.Ғ. ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.