Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва унинг ўринбосарлари Алишер Навоий номидаги кино саройида бўлиб ўтган навбатдаги инвестор кунида тадбиркорлар билан учрашди. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар берди.
Учрашувда 400 га яқин тадбиркор иштирок этди, улардан юз нафари ўз лойиҳаларини тақдим этди ва ўзларини қизиқтирган масалаларни муҳокама қилди. Хусусан, мавзулардан бири пойтахтда хусусий мактаблар ва болалар боғчалари қурилиши бўлди.
Ҳокимлик вакиллари инвесторларга Сергели туманида жойлашган 304-умумтаълим мактабининг тугалланмаган биносига эътибор беришни маслаҳат берди. Шаҳар маъмурияти матбуот хизмати хабар беришича, мактаб қурилиши давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилиши мумкин ва ҳокимлик ушбу лойиҳани кўриб чиқишга тайёр.