• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Юксалиш» ҳаракати: Ўзбекистонда ўзбек тилидан бошқа тилга махсус мақом берилиши мақсадга мувофиқ эмас

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда рус тилига Ўзбекистонда расмий тил мақомини бериш бўйича олиб борилаётган мунозараларга муносабат билдирди. Унинг тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин.

    Маълумот учун:UNESCO экспертлари 1953 йилда «давлат тили» ва «расмий тил» тушунчаларини фарқлашни таклиф этган. Унга кўра, давлат тили — сиёсий, ижтимоий ва маданий соҳаларда маълум бир давлатда интеграция (бирлаштирувчи) вазифасини амалга оширадиган, шунингдек ушбу давлатнинг рамзи саналадиган тилдир; расмий тил — давлат бошқаруви, қонунчилик, суд жараёни тилидир. Ушбу икки таъриф тушунтириш-тавсия сифатида қабул қилинади, барча мамлакатлар учун мажбурий эмас.

    Ўзбекистон — кўп миллатлик давлат. Республикада 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари истиқомат қилади. Ўзбекистон аҳолисининг 80 фоиздан ортиғини ўзбеклар ташкил этиб, уларнинг умумий аҳоли сонидаги улуши мунтазам ошиб бормоқда. Шунингдек, бошқа миллатларнинг катта жамоалари ҳам мавжуд. 10 фоиздан ортиғи — Марказий Осиё халқларининг бошқа вакиллари (5 фоизга яқини — тожиклар, 3 фоизга яқини — қозоқлар, 2 фоизи — қорақалпоқлар, 1 фоизи — қирғизлар, шунингдек туркманлар ва бошқалар). Рус ва бошқа славян халқлари вакиллари республика аҳолисининг 10 фоизини ташкил қилади.

    Ўзбекистоннинг «Давлат тили тўғрисида»ги қонуни (янги таҳрири)га мувофиқ, Ўзбекистоннинг давлат тили ўзбек тилидир. Ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши республика ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг ўз она тилини қўллашдан иборат конституциявий ҳуқуқларига монелик қилмайди. Фуқаролар миллатлараро муомала тилини ўз хоҳишларига кўра танлаш ҳуқуқига эгадирлар. Шу билан бирга, Ўзбекистонда истиқомат қилувчи барча миллат ва элат тилларига ҳурмат кўрсатилади ва уларнинг ривожи учун шароитлар яратади. Оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда истиқомат қилувчи миллат ва элатларнинг бир неча тилларида эфирга узатилади ва чоп этилади.

    Шунингдек, иш юритиш ва кундалик фойдаланишда тилларни танлаш ва ишлатиш билан боғлиқ муаммолар мавжуд эмас. «Давлат тили тўғрисида»ги қонунга биноан корхоналарда иш юритиш ва бошқа ҳужжатлар, нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади, зарур ҳолларда рус тилида ёки бошқа тилларда амалга оширилиши ҳам мумкин. Ўзбекистон ҳудудида яшовчи шахсларга давлат ташкилотлари ва муассасаларига, жамоат бирлашмаларига аризалар, таклифлар, шикоятлар билан давлат тилида ва бошқа тилларда мурожаат қилиш ҳуқуқи таъминланади.

    Давлат тили ҳамда замонавий Ўзбекистон ҳудудида кенг тарқалган ва унинг ҳуқуқий мақомига ўзгартиришлар киритилган рус тили билан бир қаторда ҳудудларда бошқа тиллардан ҳам фойдаланиб келинади. Мисол учун, Қорақалпоғистонда қорақалпоқ тили ҳам расмий тил ҳисобланади. Фарғона вилоятининг Сўх туманида эса аҳолининг аксар қисми этник тожиклар бўлиб, у ерда тожик тилида таълим олиб борилувчи 24 та мактаб, 2 та лицей ва 2 та касб-ҳунар коллежи мавжуд. Сурхондарё, Самарқанд, Бухоро, Наманган ва бошқа ҳудудларда тожик тилидаги ОАВ, мактаблар, лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларининг бўлимлари фаолият кўрсатмоқда. Тошкент ва Навоий вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистонда қозоқ тилида ўқитиладиган мактаблар ва олий таълим муассасаларининг бўлимлари мавжуд. Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистонда туркман тилида таълим берилувчи мактаблар фаолият кўрсатмоқда.

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати маълум бир тилга Ўзбекистон ҳудудида махсус мақом берилишини мақсадга мувофиқ деб ҳисобламайди. Четдан кириб келаётган ҳар қандай хорижий тил таъсири она тили ва миллий маданиятга таҳдид солиши мумкин. Мисол учун, Швецияда инглиз тилидан фаол фойдаланиш натижасида турли соҳа фаолиятида швед тилидан фойдаланилмай қўйилди. Швед тили давлат тили сифатида йўқолиб бормоқда. Мустамлакачилик тарихига эга бўлган кўплаб мамлакатларда эски мустамлака тиллари ижтимоий ҳаёт тили ҳисобланади, она тили эса фақатгина уйда фойдаланиш ва норасмий кундалик алоқада қўлланилади.

    Бундан ташқари, кўп миллатли Ўзбекистонда юридик жиҳатдан маълум бир тилга давлат тилига тенг бўлган махсус мақом берилиши жамиятда қандайдир даражада кескинлик, унинг бўлиниши ва этник қарама-қаршиликларни юзага келтириши мумкин. Бошқа тилларни билмасликни етарлича баҳоламаслик зарарли ва прогрессив ривожланиш жараёнини секинлашишига хизмат қилади. Шу билан бирга, бугунги кунда замонавий ўзбек тили, шу жумладан адабий тил қандай ўзгараётганига гувоҳ бўляпмиз. Ўзбек тилига чет эллик сўзларнинг кириб келиши, келиб чиқиши ва шаклланиши чуқур илдизга эга ўзбек тилининг тарихий аҳамияти йўқолиб бораётганини кўриш мумкин.

    Давлатлар олдига йўналишлар ва замонавий глобал жараёнларга қўшилиш вазифасини қўяётган минтақалашув ва глобаллашув даврида анъанавий қадриятлар ҳамда миллий ва маданий ўзига хосликни сақлаб қолиш каби муҳим жиҳатларнинг жамланмаси инсоният ривожининг асосий омили ҳисобланади.

    Мавзуга доир: Зуҳриддин Исомиддинов: Даъвогар суст бўлса, қози муттаҳам бўлади ёки Ўзбекистонда рус тилига расмий тил мақоми беришнинг хавфи нимада?

    04.05.2019, 23:15   Изоҳ (0)   13427
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг Польшадаги биринчи элчиси тасдиқланди

    04.05.2019, 22:54

    Тошкентда уч танишини 298 минг долларга чув туширган шахс қўлга олинди

    04.05.2019, 22:12

    Тошкентда йўл талашиб, ҳайдовчига жароҳат етказган фуқаро қўлга олинди

    04.05.2019, 21:51

    Ўзбекистон Олий судининг янги таркиби тасдиқланди

    04.05.2019, 21:09

    Ўзбекистон Марказий банкида кибержиноятларга қарши кураш лабораторияси очилди

    04.05.2019, 20:48

    Ўзбекистон Бош прокуратурасида Айдар-Арнасой кўллар тизимига масъул янги бошқарма ва бўлим ташкил этилди

    04.05.2019, 20:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.