Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Б.Т. Cobalt машинасини Абдулла Қодирий кўчасида ҳайдаб кетаётганида номаълум шахс бошқарувидаги, давлат рақамлари аниқланмаган Lacetti билан йўл талашган.
Натижада номаълум шахс машинасини тўхтатиб, Б.Т.ни юзига қўллари билан уриб, жароҳат етказган ва воқеа жойидан яширинган. Қайд этишларича, бу воқеа 2018 йил 2 декабрь куни юз берган.
ИИВнинг хабар беришича, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Мирзо Улуғбек тумани Қоракўл кўчасида яшовчи Р.Т. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
«Тергов ҳаракатлари давом этмоқда», — дейилади ИИВнинг 2019 йил 4 май куни эълон қилинган ахборотида.
Изоҳ (0)