Ўзбекистон ва Польша дипломатик алоқалари тарихида илк марта Ўзбекистоннинг Польшадаги фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди. Сенат бу лавозимга Баҳром Бобоев номзодини маъқуллади, деб хабар қилмоқда «Kun.uz».
Ташқи ишлар вазирлиги тизимида катта тажриба тўплаган Бобоев ўз вақтида Ўзбекистоннинг Польшадаги дипломатик миссияси раҳбари ҳам бўлган.
Бобоевнинг айтишича, келгусида у ишбилармонлар билан бизнес-форум ташкил этиш, ҳукуматларнинг сиёсий маслаҳатлашувини давом эттиришни режалаштирилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Миллий университети ва Варшава давлат университетлари ўртасида англашув битими имзоланиши учун элчихона кўмак бериши айтилди.
Изоҳ (0)