3 май, жума куни футбол бўйича Италия чемпионатининг 35-турининг дастлабки ўйинида Туриннинг «Ювентус» клуби ўз майдонида ҳамшаҳари «Торино»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 18-дақиқасида «Торино» ярим ҳимоячиси Саша Лукич «Юве» дарвозасига гол урган бўлса, 84-дақиқага келиб «кекса синёра» етакчиси Криштиану Роналду ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Шу тариқа Турин дербисида ғолиб номи аниқланмади ва жамоалар бир очкодан эга бўлди.
Мазкур беллашувдан сўнг «Ювентус» очколари сонини 89 тага етказиб олди. «Торино» ҳисобида эса 57 очко мавжуд ва жамоа 6-ўринда бормоқда.
А Серия
35-тур баҳслари
3 май, жума
«Ювентус»—«Торино» 1:1
Голлар: 0:1 — 18 Лукич, 1:1 — 84 Роналду«Ювентус»: Шенсни, Жоау Канселу, Келлини, Бонуччи, Матюиди, Спинацсола, Пьянич, Куадрадо (Перейра, 78), Бернардески (Де Шилё, 85), Роналду, Кин
«Торино»: Siriгу, де Сильвестри (Заза, 89), Нкулу, Бремер, Ансалди, Мейте, Лукич (Айна, 79), Беренгер (Базелли, 70), Ринкон, Иссо, Белотти
Огоҳлантиришлар: Матюиди (34), Ринкон (49), Лукич (68), Бонуччи (71), Бернардески (82), Бремер (90+3)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)